Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Трампга суиқасд уюштирилишида Махфий хизматни айблади

Махфий хизмат АҚШ президентлигига республикачи номзод Дональд Трампга суиқасд уюштирилишида жавобгар. Чунки улар хавфсизликни назорат қилиш бўйича тегишли ишларни бажара олмаган. Бу фикрларни Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Ларри Жонсон айтиб ўтди.
Унга кўра, хизмат нафақат тадбир ўтказиладиган жойни, балки бутун периметрни тўлиқ текшириши керак эди.
«Бундай вазиятларда сиз барча йўналишлардан камида 500 ярд (тахминан 457 метр) масофада потенциал ўқ узиши мумкин бўлган одамларни кўришингиз керак эди», дейди у ўқ узилган уйнинг томида агент бўлиши кераклигини қўшимча қилиб.
Манбаларга кўра, ўқ узган шахс ва Трамп ўртасидаги масофа тахминан 130 метр бўлган.
Шу ўринда Жонсон Махфий хизматни қобилиятсиз ёки суиқасдни режалаштиришда иштирок этган, деган хулосага келди.
Аввал хабар берганимиздек, кеча АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга суиқасд уюштирилди. Ҳодиса у Пенсильванияда ўз тарафдорлари билан учрашув вақтида юз берди. Трамп қулоғидан яраланди ва хавфсизлик хизмати ходимлари қуршовида воқеа жойини тарк этди.
Махфий хизмат ўқ узган одамни ўлдирди. Ҳодиса оқибатида сайловолди митинг иштирокчиларидан бири ҳалок бўлди, яна икки нафари оғир яраланди. Трампни ўлдирмоқчи бўлган шахс пенсильваниялик 20 ёшли Томас Мэтью Крукс бўлиб чиқди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг