Марказий Осиёда EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш бўйича Европа алоқа офицерининг тақдимномаси

09:55 30 Сентябр 2020 Жамият
677 0

Кеча  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари вакилларининг Полша Республикаси Чегара хизмати делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Республикасининг Полшадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Бабаев  иштирок этди.

Учрашув давомида делегация раҳбари жаноб Анджей Якубашек Марказий Осиёдаги EURLO лойиҳаси доирасида фуқароларни қайтариш бўйича алоқа офицери Эдита Скибинска билан таништириб, ушбу лойиҳа Полша Чегара хизмати ходимининг Ўзбекистон ҳудудида Европа алоқа офицери сифатида фуқароларни қайтариш масалалари бўйича 1 йил муддатда амалга оширилиши режалаштирилган. 

EURLO лойиҳаси Бельгия Иммиграция идораси ташаббуси билан амалга оширилган ва унинг таркибий қисмларидан бири Европа Иттифоқига аъзо давлатлар (лойиҳа ҳамкорлари) томонидан учинчи мамлакатларга топширилган қайтариш масалалари бўйича умумий алоқа офицерлари тармоғини яратишдир. Лойиҳа Европа Кенгаши томонидан молиялаштирилади. Лойиҳа иштирокчилари миграция бошқаруви соҳасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик амалга ошириладиган мамлакатларда хизмат қилувчи ЕURLO алоқа офицерлари билан ҳамкорлик қилиш имкониятига эга. Алоқа офицери лавозимида хизмат қилувчи шахслар Европа Иттифоқига аъзо бўлган давлатлардан вазифаларни бажаришга ваколат олади ва бир қатор давлатлар лойиҳа ҳамкорлари ҳисобланади (Швеция, Нидерландия, Бельгия, Норвегия, Финляндия ва Полша).

Шу билан бирга Полша ва Ўзбекистон ваколатли органлари мутахассислари томонидан Марказий Осиёда алоқа офицерининг қуйидаги вазифа ва мажбуриятлари атрофлича муҳокама қилинди:

- Марказий Осиё давлатлари миграция хизматларининг ноқонуний миграцияга қарши курашиш салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий эҳтиёжларини аниқлаш;

- семинарлар, курслар ва тажриба алмашиш учун Полша Республикасига ҳамда бошқа Европа Иттифоқи мамлакатларига ишчи ташрифлар ташкил қилиш орқали, шунингдек, минтақада Ўзбекистон Республикаси ва бошқа давлатлар миграция хизматлари салоҳиятини мустаҳкамлаш;

- Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистоннинг тегишли идоралари ва халқаро ташкилотларнинг Европа Иттифоқи мамлакатлари (ЕURLO лойиҳаси ҳамкорлари) ҳудудидан қайтариш (ихтиёрий ёки мажбурий) соҳасидаги тегишли хизматлари билан ҳамкорлик қилиш, шу жумладан ушбу фуқароларининг шахсини тасдиқлаш орқали;

- белгиланган давлатлар миграция хизматлари орқали ҳужжатлар ҳақиқийлиги тасдиқлангандан кейин ЕURLO лойиҳа ҳамкори томонидан қўллаб-қувватлаш;

- ЕURLO лойиҳаси ҳамкорларини, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари билан реадмиссия қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартномаларни тузиш бўйича музокара олиб бориш жараёнида қўллаб-қувватлаш.

Шунингдек, учрашув давомида икки давлат ваколатли органлари ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари белгилаб олиниб, томонлар бир-бирини қизиқтирган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер