Марказий банк раиси лавозимидан озод этилиши мумкин
Марказий банк бошқарув раиси Мамаризо Бердимуродович Нурмуродов лавозимидан озод этилиши мумкинлиги ҳақида президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Бундан аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Нурмуродовнинг лавозимидан озод этилганлиги тўғрисида хабарлар тарқалган эди. Ҳозирда президент томонидан Олий Мажлис Сенатига регулятор раисини эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилган.
Мамаризо Нурмуродов 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институтида (ҳозирги Тошкент молия институти) таълим олиб, кейинчалик Ленинград ва Москва иқтисодиёт-молия институтларида ўқишни давом эттирган. У иқтисодиёт фанлари номзоди даражасига эга.
Нурмуродов 2006 йилдан бошлаб Марказий банк тизимида турли масъул лавозимларда фаолият олиб бориб, 2017 йилда Марказий банк бошқаруви раиси этиб тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Адлия вазирлиги Эпштейн иши бўйича 3 миллионта файлни эълон қилди
- Трамп Кубадан келаётган таҳдид сабаб АҚШда фавқулодда ҳолат эълон қилди
- Буюк шоирнинг Самарқанддаги табаррук излари
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Уруш, жасорат ва спорт: ҳафта давомида дунё эътиборини тортган 10 та сурат
- «Humans» Ўзбекистондан юзлаб миллион доллар зарарни қоплашни талаб қилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг