Марадонанинг ўлимида саккиз нафар шифокор қотилликда айбланмоқда: улар 25 йилгача қамалиши мумкин
Архив сурат
Ўтган асрнинг ёрқин футбол юлдузларидан бири Диего Армандо Марадонанинг ўлимида саккиз нафар шифокор қотилликда айбланмоқда.
Аргентиналик ҳужумчи Диего Марадонанинг ўлими билан боғлиқ янги тафсилотлар маълум бўлди.
Прокуратура 2020 йилнинг ноябрь ойида фожиали ҳаётдан кўз юмган 60 ёшли собиқ футболчига нисбатан саккиз нафар шифокорга ҳаракатсизлик ва ўз вазифасини суиистеъмол қилгани учун узоқ муддатли қамоқ жазоси беришни талаб қилмоқда. Агар уларнинг айби исботланса, суд шифокорларни 25 йилгача озодликдан маҳрум этиши мумкин.
Аргентина прокуратурасининг хулосасига кўра, Марадона ҳимоясиз вақтда ҳаракатсизлик қилинган ва қўпол билан муносабатда ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Айбловда унинг касалхонага ётқизиш ўрнига уйда даволанганини «ғалати ҳолат» дея баҳоланган. Шифокорлар бундай хатти-ҳаракати билан инсоннинг ўлимига олиб келишини англаб етган ҳолда бепарволик қилгани сифатида қотиллик содир этганлик учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
Айбланувчилар рўйхатида нейрохирург ва оилавий шифокор Леополдо Луке, психиатр Агустина Косачов ва психолог Карлос Диаснинг исмлари бор. Уларни айбдор деб топса, 8 йилдан 25 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Диего Марадона 2020 йил 25 ноябрда вафот этган эди. Ўша йилнинг 3 ноябрь куни собиқ спортчига миянинг субдурал гематомаси ташхиси қўйилган. Эртаси куни у жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва 12 ноябрь куни касалхонадан чиқарилган.
Адвокат ва Марадонанинг шахсий ҳуқуқшуноси Матиас Морла суд жараёнида тергов хулосаларини тасдиқлади.
«Кўп хатоларга йўл қўйилди, бунинг оқибатида Диего вафот этди», дейди Морла.
Адвокатнинг қайд этишича, Марадона ўлимидан уч ҳафта олдин, ўтказган жарроҳлик амалиётидан сўнг шифокорлар уни тиббий ходимлар назорати остида қолдиришни тавсия қилган. Бироқ собиқ футболчининг яқинлари уни Буэнос-Айрес чеккасидаги ижара уйига кўчиришган.
«Бу ўта кетган аҳмоқлик эди. Шифокорлар уни касалхонада қолиши кераклигини айтишганди», дейди адвокат.
2020 йилнинг 25 ноябрь куни Марадона уйғониб, ўзини ёмон ҳис қилгани ҳақида хабар бериб, яна ухлашга ётиб вафот этган.
Жаҳон ОАВлари томонидан эълон қилинган тиббий комиссия маълумотларига кўра, аргентиналик футболчи 25 ноябрь куни соат 4:00 — 6:00 лар оралиғида уйқусида вафот этган.
Бироқ ўша куни қўнғироққа келган шифокорлар ўлимни кечроқ — соат 13:15 да қайд этган. Ундан олдин 45 дақиқа давомида реанимация амалиёти ўтказилган.
Дафн маросимидан олдин шифокорлар собиқ спортчининг танасидан юракни олиб ташлашган.
«Марадонанинг юраги ярим килограмм оғирликда, у жуда катта эди. Одатда юракнинг оғирлиги 300 граммни ташкил қилади. Гарчи Диего спортчи бўлса ҳам, одатда бошқаларга қараганда атлетларда катта юрак бўлса ҳам, бу ягона сабаб эмас. Бу юрак етишмовчилиги эди», дейди ёзувчи ва журналист Нелсон Кастро «Mаrcа» нашрига берган интервьюсида.
Футболчилик фаолияти давомида «Аргентинос Жуниорс», «Бока Хуниорс», «Барселона», «Наполи», «Севиля» ва «Ньюэллс Олд Бойз» клублари шарафини ҳимоя қилган Диего Марадона Аргентина терма жамоаси таркибида 91 та ўйинда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига 34 та гол киритган эди.
1986 йилги жаҳон чемпионатида у турнирнинг «Энг яхши футболчиси» деб топилган ва ана шу мусобақада Аргентина жаҳон чемпионлигини қўлга киритган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг