“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижроси юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотлари эшитилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
2024 йил 25 декабрь куни Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича белгиланган вазифалар кўриб чиқилди.
Тадбирда Сенат аъзолари, Коррупцияга қарши курашиш ҳудудий Кенгашлари аъзолари, экспертлар, вилоят ҳокимликлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмаси масъул ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича норматив-ҳуқуқий база ҳамда тизим шакллантирилиб, давлат хизматлари кўрсатишни рақамлаштириш орқали инсон омили минимал даражага камайтирилди. Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш бўйича ижобий ютуқларга эришилди.
Жорий йилда “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниши коррупциявий омилларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишнинг муҳим механизмларини белгилаб берди.

Мазкур Қонуннинг амалиётга жорий этилишини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Президентнинг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори билан давлат органлари ва ташкилотлари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилди.
Ушбу вазифаларнинг ижро этилиши юзасидан мутасадди вазирлик ва идораларнинг ахборотини қўмита мажлисларида эшитиш белгиланган.

Шу боис Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Туризм қўмитасининг мазкур Қонун ижросини самарали ташкил этиш бўйича ахборотлари эшитилди.
Хусусан, коррупциявий ҳолатлар ички назорат тизимлари фаолиятини етарли даражада амалга оширилмаётганлиги ва бунинг натижасида қонун бузилишига шароитлар яратиб берилаётганлиги қайд этилди.

Шу билан бирга, сенаторлар томонидан қонунчиликка зид бўлган бундай ҳолатлар ҳудуддаги ҳар бир кенгаш аъзосидан ўз олдига қўйилган вазифаларни тўлақонли бажариш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни тезкорлик билан аниқлаш ва уларга чек қўйиш, шунингдек, уларнинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан самарали фаолият олиб бориш зарурлигини талаб этиши таъкидланди.
Мажлис якунида коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш, ҳуқуқбузарлик ҳолатларини бартараф этиш ҳамда қонун ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирларини амалга ошириш юзасидан Қўмита қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ вазирлик ва идоралар зиммасига коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш бўйича комплекс чоралар кўриш юклатилди ҳамда тегишли кўрсатмалар берилди.




Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг