«Манчестер Юнайтед» футболчиси номусга тегиш ва инсон ҳаётига қасд қилиш таҳдидида гумонланиб ҳибсга олинди
Иллюстратив фото
Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби футболчиси Мейсон Гринвуд ҳибсга олинди. Унинг қизни зўрлаш ва калтаклаш айбловларига энди қотиллик таҳдиди ҳам қўшилди.
Сешанба куни Манчестер полицияси «Манчестер Юнайтед» футболчиси Мейсон Гринвудни ҳибсга олиш муддатини 2 февралгача узайтиргани маълум бўлди.
30 январь куни футболчи севгилиси Харриет Робсон «Инстаграм» ижтимоий тармоғида қонга беланган юзи ва танасининг турли қисмларидаги кўкаришлар суратларини жойлаштиргани учун ҳибсга олинган эди.
Полиция бошида ушбу ишга алоқаси борликда гумон қилиниб, 20 ёшли йигит ҳибсга олинганини маълум қилиб, унинг шахсини очиқламаган эди.
ОАВ хабарларига кўра, сешанба куни полиция Гринвудни қўшимча сўроқ қилиш учун ҳибсга сақлаш муддати узайтирилганини ҳақида баёнот тарқатди.
«Терговчиларга аёлга зўрлашда гумон қилинган 20 ёшли йигит билан суҳбатлашиш учун қўшимча вақт берилди. Шундан сўнг сўнг у жинсий зўравонлик ва ўлим билан таҳдид қилишда гумонланиб ҳибсга олинди», дейилади полиция маълумотида.
Ўз навбатида, «Манчестер Юнайтед» баёнот билан чиқиб, клуб ҳар қандай зўравонликни кескин қоралашини ва Гринвуд ҳозирча машғулотлардан четлаштирилганини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг