Малайзия авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам парвозлар учун рухсат берилди
«Ўзавиация» агентлиги Малайзия, Жанубий Корея ва Миср авиакомпанияларининг Ўзбекистонга мунтазам парвозларига рухсат берди.
Малайзиянинг «Air Asia X Berhad» авиакомпаниясига Куала-Лумпур—Тошкент—Куала-Лумпур йўналишида мунтазам авиақатновларини амалга оширишга рухсат берилди. Парвозлар Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.
Бундан ташқари, Жанубий Кореянинг «Tʼway Air» авиакомпаниясига Сеул—Тошкент—Сеул йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга оширишга рухсат олган. Ушбу парвозлар ҳам Airbus А330 ҳаво кемасида йўлга қўйилади.
Шунингдек Мисрнинг «Red Sea Airlines» авиакомпаниясига Шарм-аш-Шайх—Тошкент—Шарм-аш-Шайх йўналишида мунтазам авиақатновлар учун рухсат берилди. Парвозлар Воэинг 737 самолётларида амалга оширилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг