Мактабларни куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати бўйича камчиликларга йўл қўяётган масъуллар огоҳлантирилди

Фото: Халқ таълими вазирлиги
Бугун Халқ таълими вазири Бахтиёр Саидов раҳбарлигида ҳудудий халқ таълими бошқарма ва бўлимлар, эксплуатация хизмати масъуллари иштирокида мактабларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида кузатилаётган муаммо ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш аввалида вазир Бахтиёр Саидов томонидан халқ таълими муассасаларини 2022-2023 йилги куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари жойларда талаб даражасида олиб борилмаётганлигини танқид қилиб ўтди.
Республика Ишчи гуруҳлари томонидан жойлардаги ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилиб, қатор камчиликлар аниқланаётганлиги тилга олинди.
Куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида сусткашликка йўл қўйган соҳа масъулларига тегишли интизомий жазо чоралари қўлланилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Мактабларда тил ва касб ўргатишни ривожлантириш чоралари белгиланди
- «Ватан — бамисоли қуёшга ўхшаш...»
- Буркина-Фасода ўғирлаб кетилган аёллар озод қилинди
- Транспорт вазирлари «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилишини муҳокама этишди
- АҚШ бой берилган ҳудудларни Украинага қайтаришга эришиш ниятида эканлигини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг