Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин журналистга интервью беришни хоҳламадими?
Фото: Архив сурат
Ижтимоий тармоқларда «Мактабгача таълим вазири интервью беришни истамади» каби нотўғри талқин қилинган видео тарқалди. Мактабгача таълим вазирлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Жорий йилнинг 19 август куни ШҲТ хотин-қизлар форуми доирасида тадбиркор аёллар биринчи конференциясида Мактабгача таълим вазирининг халқаро ташкилотлар олдидаги маърузаси олдидан журналист томонидан тиғиз вақтда саволга тутилган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеода эътибор берилса, журналист томонидан савол берилаётган жараёнда вазир ёрдамчиси «ҳозир у тайёргарлик кўраяпти» деган жавоб берилган ҳамда форум доирасидаги нутқдан сўнг барча саволларга жавоб берилиши ҳақида ҳам журналистга (афсуски видеодаги бу жойлари негадир қўйилмаган) тушунтирилган.
Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеодан сўнг, жараённи нотўғри тушунган ҳолатда ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва блогерлар томонидан Мактабгача таълим вазирига нисбатан турли хилдаги салбий фикрлар талқин қилинмоқда.
Энг ачинарлиси, ушбу видеоматериал ижтимоий тармоқ кузатувчилари ва блогерларда Мактабгача таълим вазири, ҳукумат аъзоси, Ўзбекистон Республикаси фуқаросига нисбатан миллати, тили ва дини ҳақидаги турли хилдаги салбий фикрларни уйғотган. Ваҳоланки юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келишмоқда.
Журналистик этикага риоя қилиниб ҳаракат қилинганда эди ижтимоий тармоқларда бир шахснинг миллати, тили, дини ҳақидаги нотўғри талқин қилинаётган видеоматериал тарқалмаган ва кенг омманинг ноҳақ эътирозларига сабаб бўлмас эди.
Албатта барчамизнинг ҳуқуқ ва бурчларимиз Конституция моддаларида мустаҳкамлаб қўйилганлигини унутмаслигимиз лозим, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг