Маҳорат мактаблари ташкил қилган устоз журналистларга хизмат ҳақини тўлаб беришни йўлга қўямиз — Олимжон Ўсаров

16:16 23 Июнь 2021 Маданият
1618 0

Бугун Ўзбекистон Журналистлари Ижодий уюшмаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда уюшма раиси журналистларни қамоққа олиниши, уларнинг фаолиятидаги тўсқинликлар ва бошқа масалаларда ўз фикрини билдирди.

«Муҳим йўналишларимиздан бири таҳририятларда устоз ва шогирд анъанасини қайта йўлга қўйиш. Яъни таҳририятлардаги бизга маълум ва машҳур, таниқли журналистларимизнинг маҳорат мактабларини ташкил этиш.

Мана шу маҳорат мактабларини ташкил қилиб, шогирдлар олиб, маълум йўналиш бўйича тайёрласа, уларнинг ихтисослашувига ёрдам берса, устозларимга хизмат ҳақини тўлаб беришни ҳам йўлга қўямиз», дейди Олимжон Ўсаров.

Қайд этилишича, уюшма ҳамда Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ўртасида меморандум имзоланиши кутилмоқда. Юқорида санаб ўтилган режалар ҳам шу меморандум асосида амалга оширилади.

Шаҳноза ТЎРАМУРОДОВА,

«Халқ сўзи»

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?