Магнус Карлсен, Хикару Накамура, Фабиано Каруана… Юрдошимиз нуфузли шахмат турнирида иштирок этади

11:39 23 Июнь 2025 Спорт
183 0

2025 йил 16-20 июль кунлари АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида шахмат бўйича «Freestyle Chess Grand Slam Tour 2025» сериясининг учинчи босқичи бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон шарафини йирик халқаро турнирларда доимий иштирок этиб келаётган гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов ҳам ҳимоя қилади.

Ташкилотчилар маълумотига кўра, турнирда дунё шахматининг энг кучли ва таниқли шахматчилари иштирок этади. Улар қуйидагилар:

Магнус Карлсен (Норвегия)

Хикару Накамура (АҚШ)

Аржун Эригайси (Ҳиндистон)

Фабиано Каруана (АҚШ)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)

Уэсли Со (АҚШ)

Левон Аронян (АҚШ)

Леньер Домингес (АҚШ)

Пархам Магсудлу (Эрон)

Ян Непомняший (Нейтрал мақомдаги спортчи)

Винсент Каймер (Германия)

Рамешбабу Прагнанандха (Ҳиндистон).

Турнирда иштирок этадиган яна уч нафар шахматчи номи кейинроқ расман эълон қилинади.

Маълумот учун, «Freestyle Chess» формати анъанавий шахматдан фарқли равишда фигуралар бошланғич жойлашуви тасодифий шаклда белгиланадиган мусобақа ҳисобланади. Бу эса иштирокчилардан нафақат классик билимлар, балки импровизация ва тезкор стратегик фикрлашни талаб қилади.

Ўзбекистонлик шахмат ишқибозлари Нодирбек Абдусатторовдан юқори натижалар кутмоқда. Эслатиб ўтамиз, у сўнгги йилларда бир қатор йирик турнирларда юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатнинг шахмат соҳасидаги обрўсини янада ошириб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер