“Maersk Air Cargo” юк авиакомпанияси Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди
21 март куни маҳаллий вақт билан соат 00:45 да Даниянинг “Maersk Air Cargo” юк авиакомпаниясининг самолёти Навоий халқаро аэропортига қўниб, Биллунд – Навоий – Ханчжоу – Навоий – Биллунд йўналиши бўйича Ўзбекистонга парвозларни бошлаб берди.
«Бу йилги Наврўз совғаларга бой. Бир кунда бирданига учта авиакомпаниянинг самолётларини кутиб олдик. Юк ташиш соҳасида жаҳон гиганти ҳисобланган Maersk Group логистика гуруҳи билан ҳамкорлик қилиш Ўзбекистон аэропортлари, ҳусусан Навоий аэропорти учун жуда муҳим лойиҳа. Бир неча ой музокаралар олиб борилди, шартлар муҳокама қилинди ва ниҳоят, 21 мартдан Ўзбекистон орқали парвозлар бошланди», деди «Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси Раъно Жўраева.
“Maersk Air Cargo” рейслари ҳафтасига олти мартадан бошланди, кейинчалик рейслар ҳафтасига 36 мартагача кўпаяди. Boeing 767 юк самолётлари Даниядан Ўзбекистон орқали Хитойга ва ортга учади. «Навоий» аэропорти авиакомпания самолётларини техник қўниш, ёнилғи қуйиш ва экипажни алмаштириш учун ўтказиш пунктига айланади.
“Maersk Air Cargo” штаб-квартираси Биллунд шаҳрида жойлашган Дания юк авиакомпаниясидир. Компания 2022 йилда «Maersk» логистика гуруҳи таркибига кирувчи Star Air авиаташувчиси негизида ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг