Маданият ва санъат ходимларига Президент совғалари топширилди

16:36 22 Август 2024 Жамият
200 0

Ғайрат Отажонов/«Халқ сўзи». Газетамизнинг ўтган сонларида шу йилнинг 24-4 август кунлари Истанбулда халқаро маданият ва санъат фестивалида 75 та давлат вакиллари орасида «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли иккита номинацияда ғолиб бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Мамлакатимиз довруғини дунёга танитаётган қайси соҳа вакиллари бўлмасин, улар ҳамиша Президентимиз эътиборида, албатта. Хусусан, «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри ва туман маданият бўлимларининг санъат ва маданият соҳаси ривожига қўшаётган ҳиссаларини эътиборга олиб, Давлатимиз раҳбари уларни қўллаб-қувватлаш транспорт ва зарур ускуналар совға этиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Нукус шаҳрида маданият ва санъат ходимларига Президент совғаларини топширишга бағишланган тантанали тадбир ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, сўнгги йилларда ҳурматли Президентимиз томонидан барча соҳалар қаторида маданият ва санъат ходимларини қўллаб-қувватлаш, соҳани ҳар томонлама ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, бу борада қатор фармон ва қарорларнинг қабул қилиниши соҳани ривожлантиришнинг янги босқичга кўтарилишига асос бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Тантанали тадбирда Президентимизнинг топшириғи билан «Айқулаш» Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамблига барча қулайликларга эга бўлган махсус замонавий автобус топширилди.

Шунингдек, Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театрига «Isuzu» юк автотранспорти, шу билан бирга, 7 та туман маданият бўлимларига «Дамас» автотранспорти, 10 та маданият бўлимига махсус ускуналар тўпламлари топширилди.

Ўтказилган тадбир давомида ёши улуғ маданият ва санъат ходимлари қаратилаётган бундай эътибор ва кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер