“Маданият карвони”: эркинлик, тинчлик ва фаровонлик шукуҳи
Айни кунларда Фарғона вилояти бўйлаб “Маданият карвони” фестивали доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда концерт дастурлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва Бағдод туманидаги марказий стадионда ташкил этилган “Маданият карвони” фестивалида “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида гала-концерт бўлиб ўтди.
Айтиш жоиз, мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами олдидан ўтказилаётган юзма-юз мулоқотларда бугунги долғали замонамизда юртимиздаги эркинлик, тинчлик ва фаровон ҳаёт шукуҳи мавзусида ўзаро фикр алмашилмоқда. Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон давлат филармонияси ҳамкорлигидаги концерт дастури эса каттаю кичикка бирдек завқ улашмоқда.
— Бугун дунёда тинчлик неъмати энг қутлуғ саодатдир, — дейди Бағдод туманида истиқомат қилуви меҳнат фахрийси Расулжон Қамбаров. — Бундай учрашувлар ва мароқли ҳордиқ онлари барчамизни ана шу тотли неъматни авайлаб-асраш, юрт ривожи йўлида янада сидқидилдан меҳнат қилишга ундайди. Қирқ йилдан зиёд вақт мобайнида алоқа соҳасида ишлаганман. Бугунги кунда соҳа фахрийси сифатида давлатимиз эътибордаман, шу билан бирга, фарзанд ва набиралар ардоғида яшаяпман. Биз, нуронийлар ҳамиша дориламон кунлар, тинч-осойишта ҳаётимизга асло кўз тегмасин, дея дуодамиз.
Концерт дастурларида пойтахтдан келган таниқли санъаткорлар ва Фарғона водийси эстрада хонандалари куй-қўшиқлари билан барчани хушнуд этмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ,
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг