Маданий мерос объектларига нисбатан фуқароларнинг ҳам жавобгарлиги белгиланмоқда — Қонун лойиҳаси

15:30 21 Декабрь 2021 Жамият
1282 0

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида депутатлар «Моддий маданий мерос объектларининг муҳофаза қилиниши кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда кўриб чиқишди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Маданий мерос агентлигининг бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмаларини бажармаслик учун жавобгарлик белгиланмоқда. 

Қонун лойиҳасининг биринчи ўқиш муҳокамасида ушбу жавобгарлик фақат мансабдор шахсларга нисбатан қўлланилиши кўрсатиб ўтилган эди. 

Лойиҳани маромига етказиш жараёнида унга юртимиздаги маданий мерос объектларига нисбатан фуқароларнинг ҳам жавобгарлигини белгилаш нормаси киритилди.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер