«Лойиҳалар ярмаркаси« ташкил этилди

11:07 17 Январь 2025 Жамият
262 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Фурқат туманида тадбиркорликни янада ривожлантириш, ёшларнинг бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ишсиз аҳоли вакилларини доимий даромад манбаи билан таъминлаш мақсадида «Лойиҳалар ярмаркаси« ташкил этилди.

Ярмаркада тадбиркорлар, бизнес лойиҳасини амалга ошириш истагида бўлган ёшлар иштирок этиб, ўз маҳсулотлари кўргазмасини намойиш қилишди ҳамда лойиҳа ва ғоялари тақдимотини ўтказишди. Тадбирда тижорат банклари мутахассислари, масъул идора ва муассасалар раҳбарлари истиқболли ғояларни амалга ошириш учун амалий тавсия ва маслаҳатларини беришди.

— «Лойиҳалар ярмаркаси« бўлажак тадбиркорлар учун ўзига хос мулоқот майдони бўлиб, бу борадаги қонунчилик меъёрлари, имтиёзлар хусусида керакли маълумотларни олишида муҳим аҳамиятга эга, — дейди Фурқат тумани камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Баҳромжон Абдуллаев. — Шу маънода, бугун кўплаб ёшлар ўз касб маҳоратини намойиш қилиш, маҳсулотлари кўргазмасини ташкил этиш орқали янги ҳамкорлар топди, ҳамкорликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.

Тадбир доирасида қатнашчилар имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилиб, ижтимоий дафтарлар рўйхатидан чиқарилган ва оиласи фаровонлигига эришган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан танишиб, улар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар самарасини ўз кўзи билан кўриш, сарҳисоб қилиш имконига эга бўлдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?