«Ливерпуль» мисрлик ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартномани узайтирди

23:33 01 Июль 2022 Спорт
940 0

Фото: Reuters

Англиянинг «Ливерпуль» футбол клуби матбуот хизмати ҳужумчи Муҳаммад Салоҳ билан шартнома узайтирилганини маълум қилди

Манбага кўра, ҳужумчи клуб билан шартномани 2025 йилгача узайтиришга розилик билдирган.

Англия Премьер-лигасининг (АПЛ) сўнгги мавсумида «Ливерпуль» «Манчестер Сити»дан бир очко ортда қолиб, иккинчи ўринни эгаллади. Чемпионлар лигаси финалида эса Юрген Клопп шогирдлари Испаниянинг «Реал Мадрид» жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди. 

Салоҳ 2021/22 йилги мавсумда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 31 та гол урган. Умуман олганда, ҳужумчи жамоаси сафида 254 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасига 156 та гол киритган. Миср терма жамоаси таркибида эса Салоҳ 2017 ва 2021 йиллардаги Африка Миллатлар Кубоги финалчисига айланди.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, айни пайтда Муҳаммад Салоҳнинг трансфер қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Аввалроқ, «Ливерпуль» ҳужумчиси Садио Мане Германиянинг «Бавария» клубига ўтган эди. Жорий мавсумда Мане «Ливерпуль» сафида 51 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 23 та гол киритди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Трансфермаркт маълумотларига кўра, сенегаллик ҳужумчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил қилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер