Кун фотоси: Ҳоким фуқароларнинг хонадонини оқлаб берди

20:38 28 Февраль 2021 Жамият
9810 0

Қўқон шаҳар ҳокими Маруфжон Усмонов 2-«Шалдирамоқ» маҳалласида ободончилик ҳашарида қатнашиб, ночор хонадонга ёрдам берди.

Ҳусусан, Баҳмалбоп кўчаси, 57 хонадонда истиқомат қиладиган Солиевлар уйида ўтказилган ўрганиш натижасида бир уй бир даҳлиз ва ошхона қурилиши бошлаб юборилди. Ишсиз оила аъзолари ишга жойлаштирилиб, доимий даромад манбаи билан таъминланди. Оиланинг катта ўғли Ҳасанжон Солиевнинг тўй маросимини ҳомийлик асосида ўтказишга келишиб олинди ва тўйга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

Маруфжон Усмонов маҳаллани ободонлаштириш ишларида иштирок этиб уйларнинг деворларини, дарахтларни оқлади. Маҳаллада Муҳтарам Юртбошимиз томонидан яратилган барча шарт шароитлардан фойдаланиш имкони яратилди.

Маҳалла фаоллари, шаҳар ҳокими билан бўлиб ўтган учрашувда «Обод маҳалла» дастури доирасидаги ишларда бир ёқадан бош чиқариб, фаол иштирок этишларини билдирдилар.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?