Кучли зилзиладан сўнг Япониядаги «Онагава» атом электр станциясига зарар етган — ОАВ

Фото: Reuters
Япония шимоли-шарқида жойлашган «Онагава» атом электр станцияси (АЭС) 20 март куни содир бўлган зилзила туфайли зарар кўрди.
Бу ҳақда «Tohoku Electric Power» оператори маълум қилди. Компания вакилига кўра, ер силкиниши оқибатида ядро ёқилғиси қолдиқлари сақланадиган сув ҳавзасига кичик бир деталь тушиб кетган. Яна бир нечта деталлар яқин атрофда топилган.
Компания баёнотига кўра, ушбу ҳолат ядро ёқилғилари қолдиқларини сақлашда салбий таъсир кўрсатмайди.
Таъкидланишича, зилзиладан олдин «Онагава» АЭС биринчи реакторини демонтаж қилиш ишлари олиб борилган, иккинчи ва учинчи реакторлар техник кўрикдан ўтказиш учун ёпилган.
20 март куни Японияда 7,2 балли зилзила содир бўлди. Зилзила таъсири шимолий-шарқий ва шарқий префектуралар, жумладан Ивате, Ибараки, Сайтама, Фукусима ва Токиода ҳам сезилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг