Кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоракўл туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” Бухоро вилоят филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда “G.Ch.” фермер хўжалиги масъул шахслари ва бошқалар чорвачиликни ривожлантириш учун ажратилган 423 560 АҚШ доллари миқдоридаги кредитни сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали гаров таъминотисиз қолдириб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “K.Т.” МЧЖ раҳбари С.Қ. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, 10 нафар фуқарога иссиқхона қуриш ва тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиш учун ажратилган 457 млн сўм кредитни расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса тумандаги “Қ.” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Қ.Н. 7 нафар фуқарога иссиқхона қуриш учун ажратилган 215,4 млн сўм имтиёзли кредитни ўзи норасмий бошқариб келаётган “O.C.” ва “B.T.” МЧЖларнинг ҳисоб рақамларига ўтказиб ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Ўтган баҳсда концентрация бироз жойида эмас эди. Шу сабабли “жиннича” хатоларга йўл қўйдик” — Фабио Каннаваро
- АҚШ мудофаа харажатлари туфайли НАТО бўйича иттифоқчиларини ҳимоя қилишдан воз кечиши мумкин
- Бен Кингсли иштирок этган Ислом цивилизацияси маркази ҳақидаги фильм New York Festivals 2026 финалига йўл олди
- Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқот қилди
- «Дронлар дуэли» ёхуд Украинадан Эронгача бўлган синов полигонларида шаклланган янги дунё тартиби
- Берлинда Наврўз: Янги Ўзбекистон маданиятининг жаҳон саҳнасидаги муносиб тақдимоти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг