Коронавирус фаоллигини тўсадиган зиравор аниқланди
Қора қалампир таркибидаги пиперин моддаси "SARS-CoV-2" коронавирусининг кўпайиши ва инсон танасига кириб боришини тўхтатишга қодир.
Худди шундай хулосага Ҳиндистон технология институти олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида келинди.
Тадқиқотчилар 30 та зираворнинг вирус билан ўзаро таъсирини ўрганишди. Компьютер моделлаштириш ёрдамида уларнинг ҳаммаси у ёки бу даражада S протеини (вируснинг мезбон ҳужайра рецепторига бирикишига ёрдам беради) ва асосий протез (вирусни кўпайтириш учун жавоб беради) билан боғланишини аниқладилар.
Якунда ушбу зираворлар ичида қора қалампирда бир қатор ижобий натижалар маълум бўлган. Пиперин қора қалампирнинг ўткир таъми ва хушбўйлиги учун жавобгардир.
Ушбу тадқиқотда муносабат берган рус олимларига кўра, мазкур механизмни нафақат компьютер моделида, балки ҳаётда ҳам синаб кўриш керак. Бунинг учун ҳақиқий тажрибалар керак бўлишини билдирган мутахассислар қалампир вирус ва шамоллашга қарши ҳамда иммунитетни оширишга қодир зиравор эканлигини истисно этишмаган.
«Қалампирнинг хусусиятлари кўп жиҳатдан таркибидаги бирикмаларнинг вирусли зарралар ва бактериялар билан тўғридан-тўғри ўзаро таъсири билан эмас, балки организмнинг ҳимоя хусусиятларини рағбатлантириш билан боғлиқ», - дейди Лобачевский университети Биология ва биотиббиёт институти директори Мария Ведунова.
Олимларнинг таъкидлашича, ошқозон-ичак тракти, гипертония ва аллергия билан боғлиқ муаммолари бор одамлар учун ушбу зираворнинг акс таъсирлари бўлиши мумкин. Шунинг учун улар қалампирни биологик фаол қўшимчалар билан истеъмол қилишгани маъқул.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг