Корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади
Иллюстратив фото
Ўз ходимларининг фарзандлари учун боғча ташкил қилган тўқимачилик соҳаси корхоналарига хусусий боғчалардаги каби ҳар бир тарбияланувчи бўйича субсидия ажратилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.
Йиғилишда шунингдек, барча тўқимачилик корхоналарини электр таъминоти ўйлантираётгани қайд этилди. Шу муносабат билан корхоналарга ўз эҳтиёжи учун ўрнатилган қуёш панелларини тармоққа улашга рухсат берилади ва бу мақсадлар учун 200 миллион доллар кредит ресурслари йўналтирилади ва ставканинг 10 фоизгача қисми қоплаб берилади.
«Мана, тўқимачилик корхоналари учун бир қатор имтиёзлар бераяпмиз. Лекин, қарс икки қўлдан чиқади», деди Президент.
Ҳозир 15 та кластерда толани қайта ишлаш қуввати йўқ, яна 12 тасининг қуввати етарли эмаслиги кўрсатиб ўтилди. Улар хомашёси етарли бўлмаган ип-йигирув корхоналари билан самарали кооперация тизимини йўлга қўйиши кераклиги қайд этилди.
Бундай кластерларга қўшимча инвестиция қилиб, толани қайта ишлаш бўйича янги лойиҳа қилиш талаби қўйилмайди ва жозибадор молиявий механизмлар тақдим этилади.
Лекин кластер бу тизим асосида толани қайта ишлашни бошламаса, кейинги йилдан кластер мақоми бекор қилинади ва пахта ҳосили учун имтиёзли кредит берилмайди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг