Кореяга ўқиш учун борганлар сони 1,5 минг нафардан ошди

10:53 16 Август 2025 Жамият
233 0

Иллюстратив фото

Корея давлатига ўқиш учун сафар қилган ўзбекистонликлар 1,5 минг нафардан ошди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь июнь ойларида жами 14,8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 минг ёки 48,7 фоизга кўпроқ.

Фуқароларнинг ушбу давлатга сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:

саёҳат – 10 032 нафар;

қариндошларни йўқлаш – 3 041 нафар;

ўқиш – 1 557 нафар;

хизмат юзасидан – 187 нафар;

даволаниш – 25 нафар.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистоннинг Корея билан ташқи савдо айланмаси ҳажми 837,1 миллион АҚШ долларига етган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер