Трамп Венесуэла ҳукуматига қарши махфий операциялар ўтказишга рухсат берди
АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармасига (CIA) Венесуэла ҳукуматига қарши яширин операциялар ўтказиш ваколатини бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.
Трампнинг сўзларига кўра, бу қарор икки сабабга кўра қабул қилинган:
«Мен бунга икки сабаб билан рухсат бердим. Биринчиси — улар ўз қамоқхоналардаги маҳбусларни Қўшма Штатларга юборишган. Иккинчиси эса — гиёҳвандлик. Венесуэладан бизга жуда кўп наркотиклар кириб келмоқда,» — деди АҚШ президенти.
Аввалроқ хорижий ОАВ Трамп маъмурияти CIA’га Венесуэла ҳукумати ва унинг вакилларига қарши яширин операциялар ўтказиш ҳуқуқини бергани ҳақида хабар тарқатган эди.
Манбаларга кўра, махсус хизмат ходимларига айрим шахсларни жисмонан йўқ қилиш, Кариб денгизи минтақасида мустақил ёки кенгроқ ҳарбий операциялар доирасида ҳаракат қилиш ваколати берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг