Макрон «Ҳизбуллоҳ» ва Исроилни ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди
Франция президенти Эммануэль Макрон шиаларнинг «Ҳизбуллоҳ» ташкилоти ва Исроил ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиши кераклигини маълум қилди. Унинг сўзларини ТАСС агентлиги келтирмоқда.
«Ҳизбуллоҳ» Исроилга ҳужум қилиб ва Кипрни нишонга олиб, масъулиятни ўз зиммасига олди ва жиддий хатога йўл қўйди. Бу билан ҳаракат Исроилнинг жавоб қайтаришига сабаб бўлди. «Ҳизбуллоҳ» Ливан ҳудудидан бериладиган барча зарбаларни тўхтатиши керак, чунки бу бутун Ливан халқини хавф остига қўймоқда. Шундан сўнг Исроил ҳам Ливанга қарши ҳарбий операциясини ва зарбаларини имкон қадар тезроқ тўхтатиши лозим», — деди Франция етакчиси.
Макрон Ливан суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тиклаш, шунингдек, Ливан қуролли кучлари хавфсизликни таъминлаши учун зарурлигини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Исроил шимоли Ливан томонидан ўққа тутилган эди. «Ҳизбуллоҳ» бунинг учун масъулиятни ўз зиммасига олиб, ракеталар Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг ўлдирилишига жавобан учирилганини маълум қилди.
Шундан сўнг Исроил ҳарбий ҳаво кучлари Ливан ҳудудига кенг кўламли зарбалар беришни бошлади. Кейинроқ Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Эяль Замир «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳужум операцияси бошланганини эълон қилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг