Кореяга ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари қўлга тушди
Пул эвазига Корея давлатига ишга юбориш билан шуғулланган Миграция агентлиги ходимлари фош қилинди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, алдов йўли билан бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Корея давлатига ишга юбориш эвазига 41 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Терговга қадар текширув давомида, у мазкур ноқонуний фаолиятни Миграция агентлиги марказий аппаратининг бош мутахассиси билан биргаликда амалга ошириши аниқланган.
Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилган ва Агентликнинг ушбу масъул ходими ҳам юқоридаги пул маблағидан 15 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ашёвий далиллар билан ушланган.
Маълум бўлишича, Миграция агентлигининг мазкур ходимлари 2024 йилда 80 нафардан ортиқ фуқароларни Корея давлатига юбориш учун 700 минг АҚШ долларидан ортиқ пул маблағларини олиб, ҳозирга қадар уларни сарсон қилиб юрганликлари маълум бўлган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини аниқлаш ва уларни терговга жалб қилиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, фуқаролар хорижга ишга юбориш билан боғлиқ ҳар қандай шубҳали таклифлар юзасидан ДХХ «Cалл-маркази»нинг 1520 қисқа телефон рақами орқали мурожаат қилишлари сўралган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг