Корея Республикаси ҳарбий делегацияси Қуролли Кучлар академиясида бўлди
Бугун, 1 август куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов расмий ташриф билан келган Корея Республикаси миллий мудофаа вазири Ли Жонг Суп бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани тўғрисида хабар берилганди.
Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида ўтказилган икки томонлама учрашувдан сўнг, Корея Республикаси мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академиясига ташриф буюрди.
Дастлаб ҳарбий делегация вакилларига академиянинг инфратузилмаси, таълим жараёнлари ва ўқув моддий базалари билан яқиндан таништириб борилди. Етакчи олий ҳарбий таълим муассасасида ҳарбий хизматчиларнинг касбий профессионал маҳоратини такомиллаштириш мақсадида яратилган замонавий шарт-шароитларни меҳмонлар алоҳида эътироф этишди.
Мазкур ташриф давомида икки давлат мудофаа идоралари ўртасида ҳамкорликда олиб борилаётган ҳарбий таълим масалаларининг жорий ҳолати ҳамда истиқболлари юзасидан ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.
Ташриф давомида, академияда яратилган шароитлар, ижтимоий ва жанговар тайёргарлик объектлари, шунингдек, академия музейи Корея Республикаси вакилларида катта таассуротлар қолдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг