Кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган — Президент

Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини янада ошириш ҳамда хорижий ҳамкорлар билан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш юзасидан ўтаётган видеоселектор йиғилишида кун тартибидаги иккинчи масала – хорижий инвестицияларни жалб қилиш ишлари кўриб чиқилди.
Жорий йилда Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия, Кувайт ва Францияга ташрифларда 39 миллиард долларлик 178 та лойиҳа бўйича келишувларга эришилди.
Ўтган ҳафта Самарқандда Европа Иттифоқи Марказий Осиёга 12 миллиард евро ажратишини маълум қилди.
Шуларни ҳисобга олиб, 2025 йилда:
- 42 миллиард долларлик хорижий инвестицияни таъминлаш, шу жумладан хорижий молия институтлари иштирокида 5,3 миллиард долларлик ишларни бажариш;
- 81 та йирик лойиҳани ишга тушириш, 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳани амалга ошириш;
- донор ташкилотлар билан фаол ишлаб, 2 миллиард доллар грант олиб келиш;
- банклар билан 6 миллиард доллар ресурс жалб қилиш асосий мақсад бўлиши белгиланди.
Жорий йилнинг биринчи чорагида мамлакатимизга 8 миллиард 600 миллион доллар инвестиция келди.
“Лекин кўп вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимлар “инвестиция ўзи бўлаверади”, деган фикр билан юрибди, дунёқарашини ҳалигача ўзгартирмаган”, деди Президент.
Ўтган ҳафта соҳадаги муаммолар танқидий муҳокама қилиниб, Қашқадарё, Хоразм вилоятлари ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарларига “ҳайфсан” берилган, Каттақўрғон, Навоий, Янгийўл, Жиззах шаҳарлари, Янгиобод, Мирзаобод, Бўка ва Нукус туманлари ҳокимлари огоҳлантирилган.
“Пул тикаман деган тайёр инвесторларни масаласини тез-тез ҳал қилиш ўрнига, кўп раҳбарлар бюрократия қилгани учун, сармоядорлар кетиб қоляпти”, дея қатъий эътироз билдирди давлатимиз раҳбари.
Ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида масъул раҳбарлар фаолиятига баҳо берилиши ва хулоса қаттиқ бўлиши ҳақида огоҳлантирилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг