Кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди
Бу ҳақда АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.
2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.
Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.
«Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.
Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.
Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп)", деди Шодиёр Аҳмедов.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг