Кўп қаватли уй қурмоқчи бўлган тадбиркордан 300 минг доллар талаб қилган ДУК ходими ДХХ томонидан қўлга олинди

Видеодан кадр
“Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси” ДУК ходими мазкур марказда кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига тадбиркордан 300 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ушланди.
Аниқланишича, “Yunusobod business city” тадбиркорлик марказини қуриш ва эксплуатация қилиш Дирекцияси ҳамда тадбиркор ўртасида тузилган шартномага мувофиқ, марказ ҳудудидаги эски уйларни бузиш ва қурилиш учун жой тайёрлаш мақсадида, муқаддам тадбиркор томонидан Дирекция ҳисобига 22 млрд. сўм миқдоридаги инвестиция маблағи ўтказиб берилган.
Лекин, шунга қарамасдан Дирекция ходими ҳужжатларни расмийлаштиришни ортга суриб, ушбу масалани ижобий ҳал этиб бериш учун пул талаб қилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг