Конституциявий қонун лойиҳасида айрим бўшлиқлар аниқланиб, уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлдиришга қаратилган қоидалар киритилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Қўмита йиғилишларида долзарб аҳамият касб этган бир қанча таклифлар муҳокама этилди ва асосли деб топилган таклифлар қонун лойиҳасини такомилига етказишда фойдаланилди. Масъул қўмита қонун лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ташаббускор депутатлар ҳамда мутахассислар билан ҳам самарали ҳамкорликни йўлга қўйди.
Шунингдек, қонун лойиҳасида айрим бўшлиқлар аниқланиб, уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўлдиришга қаратилган қоидалар киритилди. Жумладан, қонун лойиҳасининг концепциясида сайловларни профессионал тарзда ташкил этиш ва ўтказишга қодир бўлган сайлов органларининг вертикал тизимини тузиш таклиф этилган. Шу боис, лойиҳа билан эндиликда барча даражадаги сайлов комиссияларининг ваколатлари Сайлов кодексида аниқ очиб берилмоқда. Бироқ, Кодексда белгилаб бўлмайдиган ташкилий-техник масалалар, аниқроғи сайлов комиссияларида иш юритиш тартиби ким томонидан белгиланиши очиқ қолиб кетган эди. Шундан келиб чиқиб, Сайлов кодексининг 26-моддаси учинчи қисм билан тўлдирилиб, унда «ҳудудий, туман, шаҳар, округ ва участка сайлов комиссияларида иш юритиш тартиби Марказий сайлов комиссияси томонидан белгиланиши» аниқ кўрсатиб ўтилди.
Шу билан бирга, Конституциявий қонун лойиҳаси билан партия рўйхатидаги кетма-кетликда камида ҳар беш нафар номзоднинг икки нафари аёл киши бўлиши назарда тутиляпти. Бу эса гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришга имкон беради.
Депутатларнинг қайд этишича, Конституциявий қонун лойиҳасининг қабул қилиниши сайлов ва референдум тўғрисидаги қонунчиликни янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштиради, парламентни шакллантиришнинг янги замонавий тизимини йўлга қўяди ҳамда ушбу жараёнда сиёсий партияларнинг иштироки ва ролини оширади.
Мажлисда Конституциявий қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг