Консерваториянинг Нукус филиалига раҳбар тайинланди

16:55 29 Июнь 2021 Маданият
1520 0

Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 5 апрелдаги 186-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиали ташкил этилди.

Бугун Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Б.Ахмедов бошчилигида Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб ўтган йиғилишда иккинчи ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, ҳозирда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида фаолият юритиб келаётган доцент Рудакий Алланбаев Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалига директор этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Нукус филиалига янги ўқув йилига қабул жараёнлари Консерватория биносида ташкил этилиб, 2022-2023 ўқув йили машғулотлари Нукус филиалининг ўз биносида олиб борилади", дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?