Юртимизда фидойи ўқитувчилар кўп

Тўқсон йиллик ҳаётимнинг қарийб эллик йилини таълимга бағишлаган фахрий сифатида бугун соҳага, мактабларимизга олий даражадаги эътибордан фахр-ифтихор ҳис этаман. Албатта, барча тадбирлар таълим сифатини яхшилаш, янада юқори босқичга кўтариш, ўқитувчи обрўси ва мавқейини юксалтиришга пировард мақсад мамлакат тараққиётини таъминлашга қаратилган.
Ўқитувчи ва педагогларга жамиятнинг эътибор ва эҳтиромини пахта далаларида нишонланган байрамни айтмасак кўрганимиз йўқ. Натижа ҳаммага маълум — тизимда, айниқса, олис ҳудудлардаги мактабларда педагог кадрлар тақчиллиги юзага келди. Унинг асоратлари ҳаммага маълум. Бугун биргина Навоий вилояти мисолида оладиган бўлсак, мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 29 сентябрдаги “Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех туманлари, Нурота туманининг олис чўл ҳудудлари ва Зарафшон шаҳрини комплекс ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2021 йил 11 январдаги “Олис ҳудудлардаги бюджет ташкилотларига малакали мутахассисларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси натижасида алоҳида фанлар бўйича педагог кадрлар танқислигига деярли барҳам берди. Мисол учун Конимех туманининг марказдан 300 километр олис овулидаги мактаб филиалида тўрт нафар ўқувчига беш нафар ўқитувчи дарс бераётганлиги юқоридаги ҳужжатларнинг бевосита ижобий самарасидир.
Куни кеча давлатимиз раҳбарининг Бўстонлиқ туманидан туриб, ўқитувчи педагоглар билан қилган мулоқотида иштирок этиб, жамиятда ўқитувчини эъзозлаш маданиятини қарор топиштиришга қаратилган ёндашув, тавсия ва даъватларидан соҳа фахрийси сифатида кўнглим тоғдек кўтарилди.
Албатта, мазкур муносабат ҳар бир педагогдан ўз устида қунт билан ишлаш, тинимсиз изланиш, энг илғор педагогик технологияларни дадил ўзлаштириш ва такомиллаштиришни талаб этади. Зеро, юксак эҳтиромга муносиб жавобгина ярашади.
Ҳиммат РАҲМАТОВ,
Таълим фахрийси,
(Кармана тумани).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг