Коммунал қарзларни ундириш ҳақидаги низоларни судларда кўрилиши амалиёти таҳлили қандай?
Прокуратура органлари томонидан коммунал қарзларни ундириш ҳақидаги низоларни судларда кўрилиши амалиёти таҳлил этилганда, бу соҳада жиддий қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.
Охирги 3 йилда (2018 — 2020 йиллар) иқтисодий судларда жами 7,1 трлн. сўмлик 18.898 та даъво аризалари кўрилган бўлиб, улардан жами 4,4 трлн. сўм ёки 61,9 фоизи ундирилмаган.
Шундан, 360 млрд. сўм қарздорлик коммунал корхоналарнинг мансабдор шахслари томонидан масъулиятсизлик, хизмат вазифаларини лозим даражада ёки умуман бажармаслик каби ҳолатларга йўл қўйилиши оқибатида ундирилмаган.
Масалан, коммунал корхоналар вакиллари суд мажлисига сабабсиз келмаганлиги, аризалар ваколатсиз шахс имзолаганлиги ва низони судгача ҳал қилиш тартибига риоя этилмаганлиги сабабли жами 23,1 млрд. сўмлик даъво аризалари кўрмасдан қолдирилган.
Коммунал корхоналар томонидан суд қарори билан муқаддам ундирилган жами 357,4 млн. сўмлик қарзларни такроран ундириш ҳақида ноқонуний даъволар ҳам киритилган.
Электр ва газ таъминоти корхоналари томонидан жами 4,6 млрд. сўм қарзларни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида ҳозирда қарздорлар тугатилиб, давлат реестридан чиқарилган.
Шу каби, газ таъминоти корхоналарининг жами 3,4 млрд. сўм қарздорликни ундириш талаблари даъво муддати ўтганлиги ва шартномалар давлат рўйхатидан ўтмаганлиги учун рад этилган.
Таъкидлаш лозимки, коммунал корхоналар томонидан қарзларни ўз вақтида суд орқали ундириш чоралари кўрилмаганлиги оқибатида, қайд этилган қарз ва пеняларнинг 8 млрд. сўмдан ошиғини ундириш имкони йўқолган.
Коммунал корхоналарнинг айби билан ундирилмаган қарзлар бўйича 2 млрд. сўмдан ортиқ бож тўлови ундирилиши эвазига давлат корхоналарига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
Шунингдек, судлар томонидан ушбу тоифадаги низолар бўйича ноқонуний қарорлар қабул қилиниши оқибатида 206,3 млрд. сўмлик қарздорликларни ундирилиши таъминланмаган.
Прокуратура органлари томонидан қайд этилган қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан коммунал корхоналарга 34 та тақдимнома киритилиб, 424 млн. сўм зарарни ихтиёрий ундирилган.
Қонун бузилишларга йўл қўйган мансабдор шахсларнинг 78 нафари интизомий ва 17 нафари маъмурий жавобгарликка тортилган ҳамда судларга 10,3 млрд. сўмлик қарздорликларни ундириш ҳақида 123 та даъво аризалар киритилиши таъминланган.
Жиддий қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 2 та жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозимки, 2017 — 2020 йилларда судларнинг 215 млрд. сўм коммунал қарзларни ундиришни рад этган қарорлари прокурорларнинг протестларига асосан бекор қилиниб, давлат манфаатлари ҳимоя қилинган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Reuters: Асаднинг Москвадаги тарафдорлари Сурияда қўзғолон режалаштирмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг