Кўкдалада имтиёзли нархда етказилиши лозим бўлган суюлтирилган газни сотаётган шахслар қўлга тушди

17:36 06 Ноябрь 2025 Жамият
420 0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «А.Г.С.» МЧЖ раҳбари Д.К. фуқаро М.Х. билан ўзаро тил бириктириб, унга аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларига имтиёзли нархларда етказиб берилиши лозим бўлган 10 минг 200 кг. суюлтирилган газни 76,5 миллион сўмга сотишга келишиб олади.

Шундан сўнг, қонунбузар фуқаро «Камаз» русумли газ ташувчи юк автомашинасига 10 минг 360 кг. суюлтирилган газни юклаб берган вақтида ушланиб, фуқаро А.Ф.нинг автомашинасидан 35 миллион сўм ва 2 минг АҚШ доллари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер