Кўҳна Хива “Қовун сайли” фестивалига мезбонлик қилади

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини кенг тарғиб этиш, жумладан, Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳлар сонини ошириш мақсадида жорий йилнинг 12-13 август кунлари Хива шаҳри “Ичан Қалъа” давлат музейи қўриқхонаси ҳудудида “Қовун сайли” фестивали ташкил этилмоқда.
Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги томонидан ҳамкорликда ўтказиладиган тадбирдан мақсад Хоразмнинг агротуризм салоҳияти намойиши, воҳанинг қадимий полизчилик тажрибаси, ширин-шакар қовун-тарвузлари ва боғдорчилик маҳсулотларининг ноёб турлари ва навларини кенг оммалаштиришдир.
Қовунларнинг “Гурвак”, “Қиличбой бешак”, “Қари қиз”, “Туя қовун”, “Тўёна”, “Ола замча”, “Хоразм оқ новвоти”, “Кўк гулоби”, “Бўрикалла” каби бир-биридан ширин ўнлаб маҳаллий навлари намойиш қилинади.
Бундан ташқари, турли мева-сабзавотлар, полиз экинлари, қандолат ва асаларичилик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва балиқчилик маҳсулотлари кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Шунингдек, фестиваль доирасида, концерт дастурлари, тасвирий санъат асарлари намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, дорбозлар ўйини, хон ва аёнлари чиқиши, қўғирчоқ театри томошалари, миллий таомлар тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, Хоразм нонини тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари, миллий либослар кўргазмаси, жонли ижродаги саҳна кўринишлари ва бошқа маданий тадбирлар бўлиб ўтади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг