“Кинога бағишланган умр” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

10:18 11 Октябр 2022 Маданият
1024 0

Ўзбекитсон Республикаси Кинематография агентлигида Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси ташаббуси билан Фируза Аҳмедхўжаеванинг “Кинога бағишланган умр” китоби тақдимоти бўлиб ўтди. 

Китоб таниқли кинорассом, “Улуғ ватан уруши II даражали ордени” соҳиби Низом Нуриддинов ва "Дўстлик" ордени соҳиби, рассом Қаҳрамон Нуриддиновларнинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Маълумот учун, Низом Нуриддинов “Алишер Навоий”, “Фарғона қизи” фильмларида ва “Равшан ва Зулҳумор” спектаклида постановкачи рассом бўлиб ишлаган. "Суюнчи", “Келин узатиш”, “Хотира хиёбони” каби кўплаб фильмлар яратилишида иштирок этган.

Қаҳрамон Нуриддинов “Олтин тери”, “Қор қўйнида лола”, “Тоғлардаги акс-садо”, “Оқ бино оқшомлари”, "Тўй", “Лайли ва Мажнун”, “Афанди ва Азроил”, "Адвокат" (2002, Россия), “Умар Ҳайём” (2003, Голливуд) каби 70 га яқин фильмларда постановкачи рассом вазифасида ишлаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер