Кинематография агентлиги директори махсус мукофот билан тақдирланди

Куни кеча Озарбайжонда ёпилиш маросими бўлиб ўтган Туркиянинг «Коркут ота» кинофестивалида Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухаликов туркий дунё кинематографияси ривожига қўшган ҳиссаси учун махсус мукофоти билан тақдирланди.
Бундан ташқари, режиссорлар Музаффархон Эркинов («Абдулла Орипов», бадиий фильм) ва Шуҳрат Маҳмудов («Менинг доирам», ҳужжатли фильм) «Коркут ота» кинофестивалининг «Энг яхши сценарий» ҳамда «Энг яхши ҳужжатли фильм» номинациялари бўйича тақдирланди.
Ҳар йили Туркияда ўтказилиб келинаётган кинофестиваль бу йил Озарбайжонда ташкил этилди. Фестиваль ташкилотчиларининг маълумотларига кўра, «Коркут ота» кинофестивали эндиликда туркий давлатларнинг ҳар бирида ўтказилади.
«Коркут ота» аслида Халқаро туркий тилли мамлакатлар кинофестивали бўлиб, бу турк дунёси мамлакатлари тарихидаги биринчи кинофестиваль бўлганлиги билан аҳамиятли. У IX-X асрларда Сирдарё соҳилидаги даштларда яшаб ўтган ўғуз туркларининг машҳур шоири, бахшиси Қўрқут ота (Деде Коркут) шарафига номланган. Қўрқут ота қадим мусиқий асбоб — қўбизнинг ихтирочиси ҳам саналади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг