Кимё бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти совриндорлари маълум бўлди

19:26 05 Октябр 2022 Дунё
1110 0

Фото: Иллюстратив фото

Хабарингиз бор, 3 октябрдан жорий йил учун Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилиш ҳафталиги бошланди.

Швеция қироллик фанлар академияси ҳафталик доирасида кимё бўйича 2022 йилги Нобел мукофоти совриндорларини эълон қилди. Ушбу йўналишда нуфузли мукофот Стенфорд университети профессори Каролин Рут Бертосси, Копенгаген университети профессори Мортен Мелдал ҳамда Массачусетс технология институти академиги Барри Шарплессга берилди.

Олимлар «клик-кимё ва биоортогонал кимёни ривожлантиришдаги ҳиссаси учун» Нобел мукофотини қабул қилиб олишади.

Барри Шарплесс 2001 йилда ҳам Редзи Ноэри ва Уилям Ноулз билан биргаликда «фармацевтика саноатидаги тадқиқотлари учун» Нобел мукофотини қўлга киритган эди.

Тарихда фақат тўрт нафар олим икки мартадан Нобелни қўлга киритган бўлиб, улар — Жон Бардин, Мария Склодовская-Кюри, Лайнус Полинг ва Фредерик Сенгерлардир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?