Кикбоксинг: Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида 24 та медални қўлга киритишди

12:01 19 Декабрь 2022 Спорт
638 0

Таиланднинг Бангкок шаҳрида кикбоксинг бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.

Кеча, 18 декабрь кунги мусобақада ўзбекистонлик кикбоксингчилар 6 та олтин медаль совриндори бўлишди:

1. Абдумуротов Давлатбек — 67 кг;

1. Косолапов Сергей — 69 кг;

1. Махмудов Назарбек — 51 кг;

1. Баратов Ҳсанхон — 91 кг;

1. Азимов Муродбек — 91 кг;

1. Баратов Ҳусанхон — 91 кг.

Осиё чемпионатида 22 нафар кикбоксинг спорт устаси 27 та йўналишда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишди. Чемпионат сарҳисобига кўра спортчилар 24 та медални қўлга киритишди. Улардан:

10 таси олтин, 9 таси кумуш ва 5 та бронза медалга эга чиқишди.

Энг қувонарлиси, спортчиларнинг 6 нафари Жанг санъати жаҳон ўйинлари йўлланмаси учун белгиланган вазн тоифасида курашиб, уларнинг учтаси кейинги йил Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган Жаҳон ўйинлари мусобақасида қатнашиш имкониятига эга бўлишди.

Келгуси йилда Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган жанг санъати жаҳон ўйинларида Ўзбекистондан биринчи марта кикбоксинг устаси сифатида юрт байроғини кўтарадиган спортчилар танишинг:

Истамов Зарифжон — 60 кг

Косолапов Сергей — 69 кг

Чориева Малика — 65 кг.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?