Мактаб – бу мўъжиза, китоб, устозлар ўтадиган ҳар бир дарс – беқиёс хазинадир

Фото: Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов/«Халқ сўзи»
Бугун мамлакатимизнинг барча мактабларида «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» шиори остида биринчи қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди. 1-синф ўқувчилари илк бор мактабга қадам қўйди.


Республикамиз бўйлаб барча мактаб ҳовлилари байрамона кайфиятга бурканди. «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти фотомухбирлари ушбу унутилмас кунни камера объективига муҳрлади.


Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларига кўра, 2025−2026 ўқув йилида Ўзбекистон бўйлаб 10 минг 193 та мактабга 6 миллион 754 минг 813 нафар ўқувчи борган. Уларнинг 720 минг нафари биринчи синф ўқувчиларидир.




Кейинги йилларда мактабларимиз қиёфаси тубдан ўзгариб, улар том маънода Янги Ўзбекистон тимсолига айланиб бормоқда. Мамлакатимизда таълим-тарбия жараёнлари тобора такомиллашиб бораётгани, ҳар йили кўплаб янги ўқув масканлари барпо этилаётгани, уларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, мактаб иши умумхалқ ҳаракатига айлангани – кейинги даврда эришган энг катта ютуқларимиздан бири, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.




Бугун биринчи синфга қадам қўйган 720 минг нафардан ортиқ ўқувчиларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат «Президент совғаси» тантанали тарзда топширилди.







Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2025 йилнинг ўзида жами 440 та мактабда ва 226 та мактабгача таълим ташкилотида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Натижада мактабларга қўшимча 115 дан ортиқ янги ўринлар яратилиб, мавжуд 100 мингдан ортиқ ўринлар замонавий қиёфага келтирилади.




Янги ўқув йилидан барча таълим ташкилотларида ҳафтанинг ҳар душанба куни «Келажак соати» дарслари ташкил этилиб, зарур қўлланмалар milliytarbiya.uz платформаси орқали етказилиши ҳамда «боғча –мактаб – олий таълим» тизимида ягона ғоявий тарбия тизими йўлга қўйилиши режалаштирилган.









Юнус Бўриев, Акмал Муҳаммадов (Фото), Отабек Саидаҳмадов «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Туркий халқларнинг маънавий яловбардори
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Россия Осиё грандни мағлуб этди
- Камбағал оилалар фарзандларининг тўгарак харажатларининг 80 фоизгача қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг