Киберспорт: «Uzbekistan Esports Championship» гранд финали бошланди
Тошкентда 332 млн сўмлик соврин жамғармасига эга бўлган «Uzbekistan Esports Championship» гранд финалига старт берилди.
Ушбу турнир Рақамли технологиялар вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, IT-Парк, Ўзбекистон киберспорт ассоциацияси, Киберспорт федерацияси кўмагида ўтказилмоқда.
Мусобақа иштирокчилари — киберспортчилар CS:GO, DOTA2, PUBG Mobile, FIFA, eFutbol каби йўналишларда беллашадилар.
Турнир финалида Ёшлар сиёсати ва спорт вазири биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев иштирок этиб, иштирокчиларга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда биринчи маротаба бўлиб ўтаётган киберспорт йўналиши бўйича «Uzbekistan Esports Championship» республика чемпионатининг дастлабки босқичида 2894 та киберспортчи рўйхатдан ўтган бўлиб, Киберспортнинг 5 тури бўйича жами 770 дан зиёд жамоалар шакллантирилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг