«Хўжаобод»ликларнинг 35 йиллик орзуси
Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Шаҳрихон туманидаги «Хўжаобод» маҳалласида яшовчи аҳолининг хурсандчилиги чексиз. Сабаби, ортда қолган 35 йил давомида ҳал бўлмай келаётган тоза ичимлик суви таъминоти йўлга қўйилиб, ҳар бир хонадонга «обиҳаёт» кириб борди. Бунинг учун манзилда 1 та сув қудуғи ва минораси ўрнатилиб, 1 та қудуқда таъмирлаш ишлари бажарилди.

— Бу маҳаллага кўчиб келганимга 35 йил бўлган бўлса, шундан буён ичимлик суви келмаган, — дейди Ҳамидахон Мамажонова. — Кўп қийинчилик кўрдик, айниқса, фарзандларимиз, келинларимиз сувни бир километр наридан ташиб келишга мажбур бўлишди. Шу қадар умидимизни узган эдикки, ҳатто маҳалламизга янги сув минорасини ўрнатишаётганида ҳам сув чиқишига ишонмадик. Бугун бўлса ҳар бир хонадонга сув жўмраклари ўрнатилди. Машаққатларимиз ортда қолганидан хурсандмиз.

«Хўжаобод» маҳалласида 825 та хонадонда 5107 нафар аҳоли истиқомат қилади. Мавжуд 7 та кўчанинг ҳаммасига ҳам ичимлик суви тармоғи тортилмаган эди. Шу боис ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 60 фоиздан иборат бўлган. Олиб борилган бунёдкорлик ишлари натижасида бу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этди. Ҳудуддаги 425 та хонадон илк бор ичимлик суви билан таъминланди. Бу ҳам бўлса ҳамюртларимизнинг турмуш шароитига бўлган эътибор ифодасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг