Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ўтказилди
Пойтахтимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Хорижий тилларни ўқитиш учун чет эл фуқароларини жалб этиш лойиҳаси доирасида ўқув-семинар ташкил этилди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Президент Ш.Мирзиёев раислигида ўтказилган мактабларда таълим сифатини янада ошириш, ўқувчи ўрнини кўпайтириш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва уларга муносиб шароит яратиш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида хорижий тилларни ўқитиш бўйича янги вазифалар белгиланганини таъкидлади.
Тренинглар аввалида хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлар ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек:
Ўзбекистон Республикасининг тарихий ривожланиши, маданияти ва таълим тизими;
иқтисодий тараққиётда мактаб таълимининг ўрни;
хорижий мутахассисларнинг ўқувчиларда хорижий фанларни билим ва кўникмаларини шакллантиришда вазифалари;
хорижий тил фанларининг таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари ҳамда ўқитиш методикаси ҳақида сўз юритилди.
Маълумот учун: жорий йилда мактабда дарс бериш учун хориждан 500 нафар “тил эгалари” олиб келиниши режалаштирилмоқда.
Янги тизим жорий қилинадиган мактаблар кўпайишини ҳисобга олиб, келгуси йилда яна 1,5 минг мутахассис олиб келиниши кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг