Хорижий мамлакатларда Ўзбекистон тарихига оид 9000 дан ортиқ маданий бойликлар аниқланди
Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги томонидан ҳозирги кунга қадар дунёнинг 40 га яқин мамлакатида сақланаётган Ўзбекистон тарихи ва маданиятига оид 9000 дан ортиқ уй-рўзғор ашёлари, археологик топилмалар, турли тақинчоқлар, қўлёзмалар, ҳужжатлар, тўқимачилик ашёлари (палак, тўн, атлас, беқасам ва бошқа.), мусиқа асбоблари каби маданий бойликларга оид маълумотлар тўпланди.
Хорижий мамлакатларда сақланаётган ўлкамиз тарихи ва маданиятига оид қўлёзмаларни аниқлаш, ўрганиш ва нусхаларини юртимизга олиб келиш йўналишида 2022 йилда 330 та маданий ашё – 173 та қўлёзма, 157 та музей экспонатига оид маълумотлар аниқланди ва уларнинг илмий тавсифи амалга оширилди.
2022 йилдаги яна бир илмий муваффақият Агентлик ходими, фалсафа фанлари доктори, профессор Роиқ Баҳодировнинг бевосита ташаббуси ва раҳбарлиги остида Америка Қўшма Штатларидаги олий ўқув юртлари кутубхоналарида сақланаётган алломаларимиз қаламига мансуб қўлёзмаларга тааллуқли маълумотларни қамраб олган биринчи рисола – «Ҳабибуллаев А. Аждодлар мероси: АҚШдаги қўлёзмалар» нашр этилди.
Рисолада қуйидаги 13 та кутубхонанинг фондларини ўрганиш натижасида уларда 31 нафар олим қаламига мансуб 123 та асарнинг 556 та қўлёзма нусхаси ҳақида илмий тавсифни ўз ичига қамраб олган маълумотлар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Украинада журналистларни олиб кетаётган автомобиль дронлар ҳужумига учради
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг