Хорижий ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни Наврўз байрами муносабати билан самимий табрикламоқда

Инсоният тарихидаги энг қадимий байрамлардан бири – табиат уйғониши, янги ҳаёт ва яшариш рамзи бўлган, кўп миллатли халқимизга хос бўлган эзгулик, меҳр-оқибат, саҳоват ва ғамхўрлик, бунёдкорлик, она замин ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабат каби фазилатларни ўзида мужассам этган Наврўз байрами кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, таниқли жамоат арбобларидан самимий табриклар келмоқда.
Хорижий ҳамкорлар ўз мактубларида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, барқарор ривожланиш, дўстлик, тотувлик ва яхши қўшничилик муҳитини юқори баҳоламоқда. Тинчликсевар ва прагматик ташқи сиёсат туфайли Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланиб, Янги Ўзбекистонга равнақ тилаклари изҳор этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу.
Наврўз айёми муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий қутловларимиз ва эзгу истакларимизни йўллаб, Сизга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, биродар Ўзбекистон ҳукумати ва халқига давомий тараққиёт ва равнақ тилашдан мамнунмиз.
Юксак эҳтиром ила,
Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,
Саудия Арабистони Подшоҳи
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳу
Наврўз байрами муносабати билан Сиз, Жаноби Олийларига самимий қутловларим ва эзгу истакларимни йўллаб, Сизга сиҳат-саломатлик ва бахт-саодат, биродар Ўзбекистон ҳукумати ва халқига янада тараққиёт ва равнақ тилашдан мамнунман.
Юксак эҳтиром ила,
Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд,
Саудия Арабистони Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент жаноблари, азиз қардошим,
Табиат қайта жонланган, тупроқ уйғонган ва умидлар куртак отган Наврўз байрами муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва дўст Ўзбекистон халқига энг самимий табрикларимни йўллайман.
Асрлик қадим анъанамиз Наврўз - тинчликнинг, биродарликнинг ва бирдамликнинг аҳамиятини бу йил ҳам эслашимизга имконият яратмоқда. Наврўзнинг дунёда тинчликка бўлган умиднинг куртак очгани, халқаро мулоқот ва ҳамкорликнинг янги қирралар очган пайт хушхабарини келтиришини чин юракдан тилаб қоламан. Мамлакатларимиз ўртасидаги чуқур илдиз отган дўстлик ва биродарлик ришталарининг мустаҳкамланиши, ҳамкорлигимизнинг янада кучайиши бу Наврўзда ҳам самимий орзуларимиз орасида.
Ушбу мазмунли кун муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига тинчлик, омонлик ва фаровонликка тўла келажак тилаб қоламан.
Режеп Таййип Эрдоған,
Туркия Республикаси Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сизни ва қардош Ўзбекистон халқини улуғ айём - Наврўз байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман.
Бу мамлакатларимизни кўп асрлик дўстлик, ўзаро англашув ва ҳурмат анъаналари билан боғлайдиган, шунингдек, табиатнинг янгиланиши ва тикланишининг рамзи бўлган ёрқин байрамдир. Ушбу файзли кунда халқларимиз бирдамлик ва фаровонлик йўлида бирлашсин.
Наврўз байрамининг муқаддас қадриятлари давлатлараро алоқаларимизни янада ривожлантириш, халқларимиз фаровонлиги йўлида юксак мақсад ва вазифаларни амалга оширишга хизмат қилишига қатъий ишонаман.
Ушбу қутлуғ айёмда Сизга, муҳтарам Шавкат Миромонович, мустаҳкам соғлик, битмас-туганмас куч-ғайрат, оилангизга бахт-саодат, қардош Ўзбекистон халқига эса тинчлик-осойишталик ва равнақ тилайман.
Энг яхши тилаклар билан,
Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қозоғистон Республикаси Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Сизни ва қардош Ўзбекистон халқини гўзал Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Бу ёрқин ва қувончли байрам баҳорда табиат уйғониши, бирлик ва дўстлик, тинчлик ва фаровонлик рамзидир. У халқларимизни боғлаб турган кўп асрлик дўстлик ва ўзаро англашув анъаналарини ифодалайди, умумий тарихга асосланган қардошлик муносабатларини мустаҳкамлайди.
Ишончим комил, ўзаро ҳурмат, ишонч ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорлигимиз бундан буён ҳам барча даражада биргаликдаги саъй-ҳаракатлар тарзида давом этиб, халқларимизнинг порлоқ келажагига хизмат қилади.
Муҳтарам Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик ва давлат раҳбари сифатидаги фаолиятингизда муваффақиятлар, қардош ўзбек халқига эса тинчлик ва равнақ тилашга ижозат бергайсиз.
Ҳурмат билан,
Садир Жапаров,
Қирғиз Республикаси Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Халқаро Наврўз байрами муносабати билан энг эзгу ва самимий тилакларга йўғрилган самимий қутловларимизни қабул қилгайсиз.
Қадимий тарихга эга ушбу байрам маданий мерос ва кўп асрлик анъаналаримиз муштараклиги ифодаси сифатида уни нишонлайдиган халқлар ўртасидаги алоқаларни тинчлик ва хавфсизлик, яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва қўллаб-қувватлаш ғоялари асосида мустаҳкамлашда муҳим роль ўйнайди.
Наврўзнинг боқий бунёдкорлик анъаналари бизни халқларимиз ва мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш йўлида тинимсиз саъй-ҳаракат қилишга ундайди.
Тожикистон томони Ўзбекистон билан стратегик шериклик ва иттифоқчилик доирасидаги давлатлараро муносабатларнинг бугунги даражасидан мамнун.
Ишончим комил, мамлакатларимиз ушбу қадимий байрамнинг юксак умуминсоний қадриятларига таянган ҳолда, кўп қиррали муносабатларни мазмунан бойитиш йўлида бундан буён ҳам биргаликда ҳаракат қиладилар.
Ушбу қутлуғ кунларда Сизга мустаҳкам соғлик ва масъулиятли давлатчилик фаолиятингизда янги зафарлар, мамлакатингизнинг қардош халқига эса бахт-саодат, фаровонлик, тинчлик ва барқарорлик, изчил тараққиёт ва равнақ тилайман.
Наврўз муборак!
Чуқур ҳурмат билан,
Эмомали Раҳмон,
Тожикистон Республикаси Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Халқаро Наврўз байрами муносабати билан Сизга ва Сиз орқали қардош Ўзбекистон халқига самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллайман.
Дунёнинг кўплаб мамлакатларида кенг нишонланадиган ушбу гўзал байрам баҳорнинг бошланиши ва табиатнинг уйғонишини англатади. Наврўз байрами турли халқлар ва маданиятлар ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Ушбу ёрқин байрам умид рамзи бўлиб, бугунги дунёда инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга ундайди.
Ушбу ажойиб байрам Сиз ва бутун мамлакатингиз халқи учун бахт, қувонч ва янги муваффақиятлар олиб келсин!
Чуқур ҳурмат билан,
Сердар Бердимуҳамедов,
Туркманистон Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович!
Халқаро Наврўз байрами муносабати билан Сизга самимий табрикларим ва энг эзгу тилакларимни йўллаш мен учун шараф!
Баҳорги тенгкунлик кунларида нишонланадиган халқаро Наврўз байрами инсониятнинг энг қадимий маданий меросларидан биридир. Илдизлари минг йиллар қаърига бориб тақаладиган ушбу гўзал байрам нафақат табиат уйғониши, балки ўзаро ҳурмат, тинч-тотув яшаш, бир-бирини англаш ва меҳнатсеварлик рамзидир.
Ушбу қутлуғ айём Сиз ва бутун халқингизга тинчлик, қувонч ва янги ташаббуслар олиб келсин!
Чуқур ҳурмат билан,
Гурбангули Бердимуҳамедов,
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Ҳурматли Шавкат Миромонович,
Азиз Қардошим,
Сизни ва қардош Ўзбекистон халқини миллий, маданий ва тарихий илдизлари чуқур бўлган Наврўз байрами билан самимий муборакбод этаман.
Икки минг йилдан буён катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келинаётган бу байрам заминнинг уйғониши, табиатнинг янгиланиши, инсониятнинг қайта туғилишини англатади. Наврўзи олам муборак бўлсин, қардош халқларимиз учун эзгу ишларнинг бошланиши бўлсин!
Ишончим комил, Озарбайжон - Ўзбекистон иттифоқи умумий тарихимиз, бой миллий ва маънавий қадриятларимиз, халқларимизнинг қардошлиги ва бирдамлигига таянган ҳолда бундан буён ҳам ривожланиб, саъй-ҳаракатларимиз билан мустаҳкамланиб бораверади.
Ушбу қутлуғ айёмда Сизга ва оилангизга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, қардош Ўзбекистон Республикаси ва унинг халқи фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда янги муваффақиятлар тилайман.
Ҳурмат билан,
Илҳом Алиев,
Озарбайжон Республикаси Президенти
***
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Табиатнинг уйғониши, яхши келажакка умид ҳамда ҳижрий-шамсий янги 1404 йилнинг бошланиши чоғи булмиш улуғ ва қадимий Навруз байрами билан Сиз Жаноби Олийларини ҳамда мамлакатингизнинг азиз халқини чин юракдан табриклайман.
Баҳор табиатдаги мувозанат нуқтаси ҳамда меҳр-оқибат, якдиллик ва янгиланиш палласидир.
Ҳижрий-шамсий янги йилда икки давлат муносабатларида ҳамда халқларимиз ҳаётида ажойиб ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз, деб умид қиламан.
Қодир Эгамдан Сиз Жаноби Олийларига соғлик ва муваффақиятлар, Ўзбекистон Республикаси халқига бахт-саодат ва фаровонлик, Наврўз маданияти минтақаси давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларига эса янада ривожланиш тилаб қоламан.
Масъуд Пезешкиён,
Эрон Ислом Республикаси Президенти
***
Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:
Шанхай ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Нурлан Ермекбаев,
Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев,
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон.
Қутловлар келиши давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг