Хоразмда олтита янги корхона ишга туширилди

Фото: president.uz
Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятидаги «Янгибозор текстиль агрокластер» масъулияти чекланган жамиятининг тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди.
Қиймати 13 миллиард сўмдан зиёд бўлган мазкур лойиҳа доирасида хориждан замонавий ускуналар келтириб ўрнатилган. Йилига 5 миллион дона тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Товарларнинг 65 фоизини экспортга йўналтириш мўлжалланган.
Бугунги кунда бу ерда 500 га яқин хотин-қизлар ишламоқда.
Шавкат Мирзиёев корхонадаги иш жараёни билан танишиш асносида улар билан суҳбатлашди. Хотин-қизлар чекка туманларга ҳам ҳам саноат кириб келаётгани, ўз уйи яқинида шундай замонавий корхонада ишлаётганидан мамнунлигини айтишди.
Шу ерда Хоразм вилоятидаги 6 та янги корхонани ишга тушириш маросими бўлди. Улар – Урганч шаҳридаги «Эко Оби ҳаёт» корхонаси томонидан гипсокартон маҳсулотлари, Урганч туманидаги «Закиров» хусусий корхонаси томонидан бурама мих, Хива гилами комбинатининг иккинчи босқичи, Боғот туманидаги «Коба текс» корхонаси томонидан тайёр газлама, Урганч туманидаги «Хорезм Солт Бизнес» корхонаси томонидан техник тузлар, Хонқа туманидаги «Хорезмтекс Фейшн» корхонаси томонидан тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларидир. Ушбу корхоналар вакиллари видеоалоқа орқали мажмуалар салоҳияти ҳақида ахборот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, ушбу янги корхоналарни ишга туширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- ЖССТ янги ҳалокатли пандемияга тайёрланишга чақирди
- Ўзбекистон Президенти ва Сингапур Президенти музокара ўтказдилар
- 2024 йилдан янги уй сотиб олганларга ҚҚСнинг ярми қайтариб берилади
- Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан фоторепортаж
- Гендер тенгликни таъминлаш ва муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси халқаро стандартлар асосида такомиллаштирилади
- Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи ўртасидаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан муҳим ташаббусларни илгари сурди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг