Хоразмда ЙПХ ходимининг буйруғига бўйсунмай, йўловчилари билан бирга қочган ҳайдовчи жазоланди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмай, йўловчилари билан бирга қочган таксичи ушланди ва жазоланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.
Маълум қилинишича, йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи Gentra русумли автомашина ҳайдовчиси жорий йилнинг 2 май куни Урганч шаҳрининг Гурлан кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтиб, светофорнинг қизил чироғида, бу ҳам етмагандек, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланган.
ЙПХ инспектори томонидан унга тўхташ ишораси берилган. Ҳайдовчи қонуний талабни бажармай, тўхтамасдан, катта тезликда ҳаракатланиб, номаълум томонга кетиб қолган.
Кейинчалик ҳайдовчи йўловчиларни Янгибозор туманидаги нотаниш жойга ташлаб кетган.
Шундан сўнг улар ҳайдовчига нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, Ички ишлар органларига мурожаат қилишган. Хоразм вилояти ИИБ томонидан ҳайдовчининг шахсига аниқлик киритилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари билан иш қўзғатилган, автомашинаси жарима майдонига қўйилган.
Таъкидланишича, Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳри суди ҳайдовчини БҲМ 12 баравари (4 млн 80 минг сўм) миқдорида жаримага тортган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг