Хоразмда фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлаган. Жасади 10 кундан буён сувда экани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда «Синглимнинг жасади 10 кундан бери сувда ётибди» Хоразмда фотиҳаси бузилган қиз ўзини каналга ташлади» сарлавҳали хабарлар тарқалди. Ҳолатга Хоразм вилояти ФВБ расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, фуқаронинг сувга чўкканлиги ҳақидаги хабар келиб тушган вақтдан бошлаб, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Хоразм вилояти бошқармаси қидирув-қутқарув гуруҳи томонидан «Тошсоқа» чап қирғоқ каналида сувда қидирув ишлари олиб борилмоқда. Канал оқими бўйлаб, Тупроққалъа, Хазорасп, Боғот, Хонқа туманлари, Урганч шаҳар ва тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимларидан масъул ходимлар қидирув ишларига сафарбар этилган.
Шунингдек, қидирув-қутқарув жараёнига барча алоқадор хизматлар ҳам жалб қилинган бўлиб, мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг