Хонободда прокуратура ходимлари учун янги бино фойдаланишга топширилди

10:12 25 Январь 2022 Жамият
627 0

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда прокуратура ходимлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари, шаҳар ҳокими, фахрий меҳмонлар ҳамда кенг жамоатчилик аъзолари иштирок этди.

Андижон вилоят прокурори Сирожиддин Эшқувватов сўзга чиқиб, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилаётганлиги, соҳанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани прокуратура органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли эканлигини қайд этди.

Тадбир қатнашчилари янги бинода яратилган қулайлик ва шароитлар билан танишишди.

Бинода шаҳар прокуратураси билан бирга департамент ва бюронинг шаҳар бўлимлари ҳам фаолият олиб боради, хоналарга замонавий жиҳозлар, компьютер жамланмалари, интернет тизими, кузатув камералари ўрнатилган.

Энг муҳими, янги бино аҳоли яшаш жойига яқин ва мурожаат этиб келувчилар учун қулай жойда жойлашганлигидир.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер